"Нефтчи" Фарғонада "Локомотив"ни юта олмаяпти (превью)

CHERY AUTO

2002 йилда "Ўзбекистон темир йўллари" давлат компанияси томонидан ташкил этилган "Локомотив" футбол клубининг "Нефтчи" билан ўзаро ўйинлари ҳамиша муросасиз ўтиб келган.

Tecno

Жамоалар ҳозирга қадар миллий чемпионатимизда 28 учрашув ўтказишган. Уларнинг 7 тасида фарғоналиклар, 15 тасида пойтахтликлар зафар қучишган, 6 та баҳс дуранг натижа билан ўз ниҳоясига етган. Умумий тўплар нисбати 34-49 "Локомотив" фойдасига.

"Нефтчи"нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси 4:0 га тенг, "Локомотив"да бу кўрсаткич 4:1 га тенг.

Жамоаларнинг Фарғонада бўлиб ўтган сўнгги 5 учрашув натижалари қуйидагича:

04.05.2018. "Нефтчи"-"Локомотив" 1:4
03.11.2017. "Нефтчи"-"Локомотив" 0:0
14.08.2016. "Нефтчи"-"Локомотив" 1:1
08.08.2015. "Нефтчи"-"Локомотив" 1:2
14.06.2014 "Нефтчи"-"Локомотив" 0:1.

"Нефтчи" клуби матбуот хизмати

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию