"Нефтчи" икки нафар футболчиси билан шартномани узайтирди

  • 18 ноября, 2022, 19:39
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Виталий Левченко бошчилигидаги "Нефтчи" ПФК жамоаси ва клуб раҳбарияти  таркибни шакллантириш борасида изчиллик билан фаолият юритмоқда.

Tecno

Ўтган мавсумда ўзининг ёрқин ўйинлари билан Суперлигада қолишда катта ҳисса қўшган тажрибали посбон Акбар Тўраев ва иқтидорли ҳимоячи Умар Адҳамзода билан шартнома муддати узайтирилди.

Ушбу мавсумда Акбар Тўраев жамоамиз сафида 16 учрашувда асосий таркибда майдонга чиқиб, 1312 дақиқа харакат қилган, Умар Адхамзода эса 14 учрашувда майдонга чиқиб, 1209 дақиқа харакат қилган ва икки бора голга асистентлик қилган.

"Нефтчи" ПФК матбуот хизмати.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию