"Нефтчи" охирги дақиқада ғалабани илиб кетди

  • 9 февраля, 2022, 20:35
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 1
  • Футбол
CHERY AUTO

Кеча хабар берганимиздек, “Нефтчи” клуби бугун Туркиядаги йиғини доирасидаги сўнгги назорат учрашувида майдонга тушди.

Tecno

Ярославлнинг “Шинник” жамоаси билан ўтказилган учрашувда фарғоналиклар ниҳоят ғалаба қозонди – 2:1.

Бунгача ўтказилган учта ўйинда фақат 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган “Нефтчи” “Шинник” билан баҳсда ҳам яна ўша натижани такрорлаши мумкин эди. Дастлаб биринчи бўлимда Улуғбек Ҳошимов ҳисобни очди. Иккинчи бўлимда россияликлар пенальти орқали жавоб қайтаришди. 90-дақиқа ўтиб бораётганида Шерзод Каримов фарғоналикларнинг иккинчи голни киритди – 2:1.

"Нефтчи": Машҳур Муҳаммаджонов, Сирожиддин Қўзиев, Ҳусниддин Ғофуров, Даниэль Стойкович, Мирзохид Ғофуров, Лутфулла Тўраев, Александр Ешич, Ойбек Қиличев, Ҳусниддин Ғофуров, Улуғбек Ҳошимов, Суннатулло Абдуллажонов.

Захирада: Акбар Тўраев, Шуҳратилло Раҳмонов, Муҳсин Убайдуллаев, Шодиёр Ҳожиматов, Умар Адҳамзода, Иззатилла Абдуллаев, Шерзод Каримов, Марко Шарич, Дарко Станоевич, Фаҳриддин Муҳаммадов.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
Кахрамонжон Сафаров
09/02/2022 22:15
НЕФТЧИ тарихни янгила факат омад ёр булсин