
"Нефтчи" ва "Навбаҳор" янги футболчиларини шартли равишда рўйхатдан ўтказади
Водийнинг "Нефтчи" ва "Навбаҳор" клублари Лига билан жорий йилнинг 26 февраль куни тузилган шартнома шартларига тўлиқ риоя қилмаган. Шу сабабли уларда янги футболчиларни МyLeague платформасидан рўйхатдан ўтказиш имконияти мавжуд эмасди.
Ҳар икки клуб Лига билан музокара ўтказиб, Фарғона ва Наманган вилояти раҳбарияти кафолати остида жорий йилнинг 13 декабрь санасига қадар шартнома бўйича мажбуриятларни тўлиқ бажариш юзасидан келишувга эришди. Унга кўра, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" 9 декабрь соат 23:59 га қадар "Суперлига ва Пролига регламенти"да қайд этилган лимитдан ташқари янги футболчиларни Лига рўйхатидан ўтказади. Бироқ, юқорида қайд этилган шартнома шартлари 13 декабрга қадар бажарилмаса, 10 декабрга қадар рўйхатдан ўтган барча футболчилар лимит доирасида ҳисобга олинади.
Шунингдек, ОКМК, "Сурхон", "Динамо", "Андижон", "Бунёдкор", "Қизилқум", "Машъал", "Шўртан", "Қўқон-1912", "Бухоро", "Металлург", "Арал", "Хоразм" ва "Дўстлик Тошкент" клублари ҳам янги футболчиларни Лига рўйхатидан ўтказиши мумкин.
ЎзПФЛ Матбуот хизмати.
Комментарии