
Невилл "Манчестер Юнайтед"нинг натижаларидан норози
Англиялик собиқ ҳимоячи Гари Невилл "Манчестер Юнайтед"нинг мавсум бошидаги ўйинларини танқид қилди.
"Аморим клубга келганда, улар уч ҳимоячи билан ўйнаётганидан руҳлангандим. Аммо у ҳар ўйинда тизимни ўзгартиряпти, бу эса қайси футболчилар асосий бўлиши кераклигини ўзи ҳам билмаётганини кўрсатади. У ҳатто ҳимоя чизиғида беш нафар футболчини алмаштирди.
Бугун жуда кўп индивидуал хатолар бўлди. Шоу энг ёмон ўйинларидан бирини ўтказди. У учала голда ҳам яхшироқ ҳаракат қилиши мумкин эди.
"Юнайтед" умуман ҳеч нарса кўрсатмади. Улар 14-ўринда. Эндиги ўйинларда тез орада ғалабаларга эришишлари шарт, акс ҳолда мураббий жиддий муаммоларга дуч келади", – деди Невилл.
АПЛ 4-туридан ўрин олган дербида "қизил иблислар" 'Манчестер Сити"га йирик ҳисобда мағлуб бўлишди (0:3).
Комментарии