
Неймар жаҳон чемпионатига бормайдими?
Бразилия миллий терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти шогирларини 2026 йилги жаҳон чемпионатига пухта тайёрлашга ва мусобақада муваффақият қозонишга тайёрламоқда.
Кўпчиликни италиялик мутахассис Неймарни миллий терма жамоага жалб этмаётгани қизиқтиряпти. Карло Анчелотти бу масалага ойдинлик киритди.
- Неймар формада бўлса, унинг даражаси дунёнинг ҳар қандай терма жамоаси ва клубида ўйнаш имконини беради. Март ойидаги йиғинга жалб қилинадиган футболчилар жаҳон чемпионатига борадиган таркибни ташкил қилиши мумкин.
Биз айрим ўйинчилар жамоага қандай мослаша олишини кўришни истаймиз. Ғоямиз ҳам мана шу вазиятдан келиб чиқиб, таркиб шакллантиришга асосланади, - деди Карло Анчелотти.
Таъкидлаш жоизки, Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини қабул қилиб олганидан бери 33 ёшли Неймарни йиғинларга жалб қилгани йўқ. Тажрибали мутахассис ҳужумчи чақирув олиши учун спорт формасини тиклаб олиши шартлигини таъкидламоқда.
Комментарии