Неймар ПСЖ билан музокарани тўхтатиб, ўзига янги жамоа танлади

CHERY AUTO

Бразилиялик ҳужумчи ПСЖ раҳбарияти билан янги шартнома бўйича музокара ўтказаётган ва битимни имзолашга яқин эди.

Tecno

Бироқ, Неймар бу фикридан қайтди. Бунга  бир неча омил сабаб бўлди. Биринчидан, ПСЖ ўзи орзу қилган Чемпионлар лигаси бош совринини қўлга киритолмади. Парижликлар ярим финалдан ўтолмади.

Иккинчидан, “Барселона” Неймарга қизиқаётгани ва унинг трансфери учун 100 миллион евро тўлашга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Неймарга таъсир қилган учинчи омил Лионель Мессининг “Барселона” билан янги шартнома бўйича келишувга эришишга яқин тургани бўлди. Неймар анчадан бери аргентиналик ҳужумчи билан яна бирга ўйнамоқчи. Ҳатто, у Месси билан бир неча маротаба боғланиб, уни Парижга таклиф қилганди.

Неймар жорий мавсумда барча турнирларда 27 та учрашув ўтказиб, 15 та гол урди ва 10 та голли пас оширди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию