Неймарнинг мақсади нима?

  • 28 апреля, 2021, 08:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ клуби ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймар фаолиятида ўз олдига қўйган мақсадни айтди.

Tecno

“Менинг асосий мақсадим "Олтин тўп" эмас, Чемпионлар лигаси. У мен учун биринчи навбатда туради. Ишончим комилки, келажакда Чемпионлар лигасида икки-уч марта ғолиб чиққанимни қувонч билан эслайман”, - деди бразилиялик футболчи.

Неймар 2017 йилдан буён ПСЖда тўп суриб келмоқда. У 2014/15 йилги мавсумда “Барселона” сафида Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан ва бу ғолиблик унинг фаолиятида ҳозирча ягона бўлиб турибди.

ПСЖ эртага 28 апрель куни ЕЧЛ ярим финали доирасида ўз майдонида “Манчестер Сити”ни қабул қилади. Ушбу беллашув Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию