Нигерия терма жамоаси Жазоир дарвозасига киритилган ҳар бир гол учун 75 минг доллар мукофот пули олади

  • 13 июля, 2019, 10:29
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Нигерия терма жамоаси Африка Миллатлар кубогида қайд этадиган натижалари учун қўшимча мукофотланадиган бўлди.

Tecno

Унга кўра Африканинг энг бой одами ҳисобланган Алико Данготе мусобақанинг ярим финалида урилган ҳар бир гол учун Нигерия терма жамоасига 50 минг доллар мукофот ваъда қилмоқда.

Бундан ташқари, “қора қитъа”нинг яна бир бой инсони Феми Отедола ҳар бир гол учун 25 минг доллар беришини айтган,

Маълумот учун, айни дамда Данготенинг умумий бойлиги 10 млрд, Отедоланики эса 1,8 млрд долларга баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Нигерия терма жамоаси ярим финалда Жазоирга қарши баҳс олиб боради.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию