
Нико Ковач: Биз биринчи поғонани бериб қўйиш ниятимиз йўқ
Германия Бундеслигасининг 29-турида "Бавария" сафарда "Фортуна" устидан ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг Нико Ковач ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Биз ўйинга жиддий тайёргарлик кўрдик ва ғалаба қозонишга ҳақли эдик. Жамоамиз яхши ўйнади ва Бундеслига етакчиликни яна ўз қўлимизга олдик. Мавсумнинг қолган қисмида етакчиликни бериб қўйиш ниятимиз йўқ.
Қолган турлар давомида бизга осон бўлмаслиги аниқ. "Бавария" шу темпни ушлаб қолишга ҳаракат қилади. Нойернинг жароҳати борасида аниқ бирор фикрни айта олмайман. Барчаси, эртага бўлиб ўтадиган тиббий кўрикдан кейин маълум бўлади", - дейди Ковач.
Комментарии