Нодирбек Абдусатторов "Saint Louis rapid and blitz 2025" турнирини нечанчи ўринда якунлаб, қанча пул мукофоти олди?

CHERY AUTO

Арониан турнир якунланишига 3 тур қолганда чемпионликни расмийлаштирди ва ўзининг охирги ойларда кўрсатаётган фантастик натижалари сонини яна биттага кўпайтирди. 
 
Фабиано Каруана рапидда 1-ўринни эгаллаганига қарамасдан, блитс баҳсларида 18 турдан бор йўги 7.5 очко тўплади (блитсда 8-ўрин) ва умумий жадвалда 2-ўринни эгаллади. 
 
Максим Ваше-Лаграв Нодирбекни 0.5 очко ортда қолдириб 3-ўринни банд этди. 
 
Ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов мусобақа рапид қисмида ўртача натижа кўрсатган бўлсада(7-ўрин), блитс баҳсларида 18 турдан 11.5 очко тўплаб (1-ўрин) умумий турнир жадвалида 4-поғонадан жой эгаллади! 
 
Мукофот жамғармаси тақсимоти: 
 
Левон Арониан — 40 000$ 
Фабиано Каруана — 30 000$ 
Максим Ваше-Лаграв — 25 000$ 
Нодирбек Абдусатторов — 20 000$ 
Уэсли Со — 15 000$ 
Лиэм Ле — 11 000$ 
Гукеш Доммаражу — 10 000$ 
Леиниэр Домингуэз Перез — 9 000$ 
Григорий Опарин — 8 000$ 
Сам Шанкланд — 7 500$ 
 
Эслатиб ўтамиз, Нодирбек 19 август куни бошланадиган "Sinquefield Cup 2025" турнирида иштирок этади!

Tecno

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Olim
16/08/2025 16:17
Zo‘r!