Норчаев Сергеевга етиб олди

CHERY AUTO

"CAFA" финалидан олдин "Насаф" Алибек Давроновдан ташқари барча футболчиларини чақириб олди. Қаршиликлар "Бухоро"га қарши жиддий тайёргарлик кўраётгани аниқ эди  ва "аждарлар" йирик ҳисобда зафар қучди. Учрашувнинг 13-дақиқасида эса финалда ҳаракат қилмаган икки футболчи гол яратишди. Умар Эшмуродовнинг пасидан сўнг Ҳусайн Норчаев тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди. 

Tecno

Шу тариқа, Норчаев тўпурарлик курашида интригани янада оширди. У "Пахтакор" ҳужумчиси Игор Сергеевга етиб олди. Иккала футболчи ҳисобида ҳам 12 тадан гол мавжуд. Курашда "Сўғдиёна" аъзоси Люпчо Дориев ҳам бор (10).

Ҳусайн Суперлигадаги энг яхши натижасини такрорлашга яқин турибди. Маълумот учун, у 2021 йилда 13 маротаба рақиблари дарвозасини ишғол қилган. Кейинги мавсумда эса голлар сони камайди (9 та). 2023 йилда страйкер "Алания"га йўл олган. 

Хусаин Норчаев вызван в сборную Узбекистана U23 - FC Alania

Норчаев сўнгги йилларда тўпурарлик курашида иштирок этмай қўйганди. РПЛдан кейин "Нефтчи" сафида футболчининг голлари сони кўп бўлгани йўқ. Фарғона клубида ҳужумчи 15 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол уришга эришди. Шу билан бирга, жароҳат ҳам олди. 

"Аждарлар"ни олдинда Элит ОЧЛ биринчи туридан ўрин олган "Ал-Аҳли"га қарши баҳс кутиб турибди. 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию