
Нойерга ПСЖга қарши бўлажак учрашув ҳақида гапирди
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг плей-оффидан ўрин олган "Фламенго" ва "Бавария" баҳси бўлиб ўтди (2:4). Учрашувдан сўнг мюнхенликлар посбони Мануэль Нойер ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Фламенго" дарвозамиз томон кўпроқ зарба берди ва тўпга кўпроқ эгалик қилди. Буни эса Венсан Компани даврида "Бавария"нинг бир нечта рақиблари уддалаган. Бразилия жамоасига қарши ўйнаш қизиқарли бўлди. "Фламенго" ҳам бизга ўхшаб тўпга эгалик қилишни истади. Бундай рақиблар билан ҳар доим эҳтиёт бўлиш керак.Ўз услубимизга содиқ қолишга ва вазиятлар яратишга ҳаракат қилдик. Бугун бизга ҳужумда "қотил инстинкти" ёрдам берди. "Бенфика"га қарши ўйинда эса бу нарса етишмади. Плей-оффда муваффақият қозонишни истасак бу нарсалар муҳим деб ўйлайман.Олдинда ПСЖ билан ўйин бор - бизни нима кутаётганини жуда яхши биламиз" - дея айтиб ўтган 39 ёшли дарвозабон.
Эслатиб ўтамиз, немис клуби 5 июль куни Луис Энрике бошчилигидаги ПСЖга қарши майдонга тушади.
Комментарии