Нурсултон Рўзибоев шогирди ACA лигаси билан шартнома имзолади

  • 21 апреля, 2023, 17:35
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Енгил вазн (70.3 кг) тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган, ММА жангчимиз Отабек Тохиров Россиянинг 1-рақамли ва жаҳонда ҳам ўз ўрнига эга бўлган ACA лигаси билан шартнома имзолади. Тез орада унинг янги лигадаги жанги маълум бўлади. 

Tecno

Отабек Тоҳиров Ўзбекистон ММА оламининг машҳур вакили Нурсултон Рўзибоевнинг шогирди ҳисобланади ва NUrsulton Team жамоасида машғулотлар олиб боради. Фаолияти мобайнида ATF Championship, WEF каби промоушенларда октагонга кўтарилган.

Маълумот учун, Отабек Тоҳиров фаолияти мобайнида 10 та жанг ўтказган ва 7 тасида ғалаба қозонган. Шунингдек, 3 мағлубият ҳам ўрин олган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию