"Ньюкасль" "Байер" ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи

BEPUL PROPAN

Германия терма жамоаси ва "Байер" марказий ҳимоячиси Жонатан Та фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "The Sun" портали хабар бермоқда.

Манбанинг хабарига кўра, 29 ёшли футболчига "Ньюкасль" қизиқиш билдирмоқда. Инглиз клуби Жонатан билан текинга шартнома имзолаши мумкин, чунки унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг июнь ойи охирида тугайди.

Германиялик ҳимоячи Бундеслиганинг жорий мавсумида леверкузенликлар сафида 31 та ўйин ўтказиб, учта гол урди. Унинг бозор қиймати 30 миллион еврога баҳоланмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию