“Обод” энди “Жар”да эмас, ТТЙМИда ўйнайди

CHERY AUTO

5 август куни бўлиб ўтадиган “Обод” – “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги учрашувни “Жар” ўйингоҳида ўтиши ҳақида хабар берилган эди. Бугун ўйинни “Жар”да эмас, аксинча Тошкент темирйўллар муҳандислик институтига қарашли ўйингоҳда бўлиб ўтиши ойдинлашди. Бу ҳақда "Навбаҳор" клуби расмий сайти хабар бермоқда.

Tecno

Хабарингиз бор, “Обод” биринчи давра баҳсларини айнан “Жар” ўйингоҳида ўтказган эди. Давралар оралиғида клубда рўй берган ўзгаришлар ва иккинчи давра олдидан ўйингоҳни “Пахтакор” клуби ижарага олганлиги сабабли “Обод” уй учрашувларини бошқа ўйингоҳларда ўтказади. Шу сабабли пойтахтликлар "Навбаҳор"ни ТТЙМИда қабул қиладиган бўлишди.

"Обод" иккинчи даранинг барча уй ўйинларини айнан ТТЙМИда ўтказаши борасидаги гапга юқоридаги хабарда аниқлик киритилмаган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию