ОФК кубоги. Бугунги ғалабадан кейин “Сўғдиёна” қанча мукофот пули олади?

  • 17 августа, 2022, 18:00
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 1
  • Футбол
BEPUL PROPAN

“Сўғдиёна” ОФК кубоги плей-офф босқичида Тожикистоннинг “Хўжанд” клубини (4:0) мағлуб этиб, кейинги босқич йўлланмасини нақд қилди.

Натижада жиззахликлар 100 минг доллар ишлаб олди. Қолаверса, ОФК “Сўғдиёна”га Тожикистонга бориб келиш ҳаражатлари учун 40 минг доллар беради.

Маълумот ўрнида, Улуғбек Бақоев шогирдлари навбатдаги босқич учрашувини ўз майдонида ўтказади. “Бўрилар” 6 сентябрь куни Гонконгнинг "Истерн" клубини қабул қилади. Бу эса “Сўғдиёна”нинг турнир доирасидаги ўз майдонида ўтказган илк учрашуви бўлади.

 

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
араббаевич давлат
17/08/2022 18:35
баракасини берсин.