Оғир атлетика. Акбар Жўраев олтин, Руслан Нуриддинов бронза медалини қўлга киритди

CHERY AUTO

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Акбар Жўраев ва Руслан Нуриддинов Норвегияда ўтказилган оғир атлетика бўйича Жаҳон чемпионатидаги иштирокини муваффақиятли якунлади.

Tecno

110 кг вазн тоифасида кечган баҳсларда юртдошларимиз жами 3 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритишди.

Акбар Жўраев даст кўтаришда 196 кг, силтаб кўтаришда эса 232 кг натижа қайд этиб, икки кураш якунига кўра жами 428 кг оғирликни забт этди. Шу тариқа у мусобақанинг олтин медали соҳиби ҳамда жаҳон рекордчисига айланди.

Руслан Нуриддинов эса даст кўтаришда 186 кг, силтаб кўтаришда 228 кг натижа билан умумий 414 кг оғирликни кўтарди. У силтаб кўтариш йўналишида ҳам, икки кураш якунига кўра ҳам бронза медаллари билан тақдирланди.

33 ёшли Нуриддинов бунгача Жаҳон чемпионатларида 3 та олтин ва 3 та кумуш медаль соҳибаси бўлган эди. Бу сафар эса у ўз жамғармаасига яна 2 та бронза медалини қўшди.

26 ёшли Акбар Жўраев илгари Жаҳон биринчиликларида 2 та олтин медални қўлга киритган эди. Норвегиядаги мусобақада у яна 3 та олтин медаль ютиб, уч карра жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
кино новинка
11/10/2025 05:10
Soxibasi emas Soxibi mol...