Оғир атлетика. Терма жамоамиз аъзолари Осиё чемпионатига жўнаб кетди

BEPUL PROPAN

Оғир атлетика бўйча Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатида иштирок этиш учун Баҳрайнга йўл олди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Жўрабек Зоиров бошчилигидаги спортчиларимиз 8-16 октябрь кунлари Манама шаҳрида ўтадиган қитъа биринчилигида юртимиз шарафини ҳимоя қиладилар. Жамоамиз қуйидаги таркибга Баҳрайнга жўнаб кетди:

-67 кг: Достон Ёқубов
-73 кг: Адҳамжон Эргашев
-81 кг: Оғабек Тўхтаев
-81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров
-89 кг: Сарварбек Зафаржонов
-89 кг: Ҳожиакбар Олимов
-96 кг: Суннатилла Ўсаров
-96 кг: Қурбонмурод Намозов
-102 кг: Шарофиддин Амриддинов
+109 кг: Мирхосил Мирзабаев
-55 кг: Жамила Панфилова
-59 кг: Нигора Абдуллаева
-76 кг: Нигора Сувонова
-81 кг: Ригина Адашбаева
-87 кг: Турсуной Жабборова

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию