
Оливер Кан Вирц нега "Бавария"ни эмас, "Ливерпуль"ни танлагани ҳақида гапирди
Афсонавий дарвозабон Оливер Кан "Бавария" таркибига эмас, "Ливерпуль" сафига ўтишни маъқул кўрган Флориан Виртц қарорини изоҳлади:
"Бу фақат клуб танловига боғлиқ эмас. Бу, биринчи навбатда, чемпионат масаласи. Менимча, АПЛ – спорт, иқтисод ва медиа жиҳатдан энг жозибадор лига. У ерда маркетинг имкониятлари бутунлай бошқача.
Агар мен "Бавария"га ўтиб, 15-йўки 16-марта Германия чемпиони бўлсам, бу мен учун қанчалик қизиқ? Албатта, Чемпионлар лигаси ҳар доим катта мақсад, аммо ёш футболчи турли жиҳатларни ўйлаб кўради – қайси жамоа, қайси мураббий, қайси тизим унга мос.
Менда эса шундай саволлар йўқ эди. Мен учун фақат "Бавария" мавжуд эди. Лекин замонлар ўзгарди" – деди Кан.
Комментарии