Ўринбоев "Пахтакор"дан Бельгия чемпионатига йўл олишга яқин

CHERY AUTO

"Пахтакор" футболчиси Муҳаммадали Ўринбоев янги мавсумни Белгия чемпионатида ўтказиши кутилмоқда.

Tecno

SPORTS.UZ'га маълум бўлишича, футболчи айни дамда виза масаласи ҳал бўлишини кутмоқда. У Франция орқали Белгияга йўл олади.

"Брентфорт"дан (футболчи ижара асосида тўп тепган эди) фарқли ўлароқ, бу сафар футболчи тўлиқ "Антверпен" аъзосига айланмоқда. Томонлар ўртасидаги шартнома 3-4 йилга имзоланиши кутилмоқда.

Маълумот учун, футболчи Суперлиганинг жорий мавсумида 11 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию