Ўруновни айблаган мураббий “гапига жавоб беради”

  • 18 января, 2021, 20:02
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Россия футбол иттифоқи Этика қўмитаси “СКА-Хабаровск” жамоаси бош мураббийи Сергей Юраннинг “Спартак” ярим ҳимоячиси Остон Ўруновнинг ёши кичрайтирилганлиги ҳақидаги иддаолари бўйича текширув ўтказишини маълум қилди.

Маълумки, Сергей Юраннинг оммавий ахборот воситаларида Остон Ўруновнинг ёши 4-5 йилга кичрайтирилгани ҳақидаги гаплари жуда катта шов-шув ва тортишувларга сабаб бўлган эди. Бу масалага Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳам ўз муносабатини билдириб, раддия берган. Ўзбек футболи раҳбарияти Юрандан гапларига исбот ва оммавий тарзда узр сўрашни талаб қилган.  

Россия матбуот тарқатаётган хабарларга кўра, бу масалага оид дастлабки йиғилиш 20 январь куни бўлиб ўтади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию