Осиё чемпионати. Яна 4 нафар боксчимиз ярим финалда!

  • 5 августа, 17:33
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, 30 июлдан 12 августга қадар Таиланднинг Бангкок шаҳри 22 ёшгача бўлган боксчилар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.

Tecno

Бугун ёшларимиз (U-19) ярим финал босқичига ўтиш йўлида ўз баҳсларини олиб борди. Кун давомида 7 нафар қизларимизнинг жангларига гувоҳ бўлдик.

-48 кг вазнда рингга кўтарилган Мафтуна Мусурмонова, ҳиндистонлик Суман Кумарини 3:2 ҳисобида мағлуб этиб ярим финалга йўл олди;

-51 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, Мухтасар Алиева Ҳиндистон вакиласи Якшикага ҳакамларнинг қарорларига кўра имкониятни бой бериб қўйди - 2:3;

-57 кг вазнда бўлиб ўтган чорак финалда, Робия Равшанова ҳиндистонлик Мусканга 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди;

-60 кг да Севара Маматова япониялик Мизуки Ҳоритадан устун келди - 5:0;

-65 кг да Севинч Хуррамова Япония боксчиси Аринда Акимотога имкониятни бой берди - 0:5;

-70 кг да Райҳона Қурбонбоева Хитой Тайпейи вакиласи Чун-Аи Каога ҳеч қандай имкон қолдирмади - 5:0.

-75 кг да Мафтуна Янгиева Жанубий Корея боксчиси Мина Жунгни иккинчи раундда техник нокаутга учратди.

Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию