
Осиё чемпионатининг биринчи кунида 4 та медални қўлга киритдик
Ветнамнинг Вунгтау шаҳрида спорт курашлари бўйича У17 ва У23 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати бошланди. У23 тоифасидаги “классик” курашчиларнинг чиқиши билан старт олган мусобақанинг илк кунида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 1 тадан кумуш ва бронза медалларига сазовор бўлди.
Олтин медал:
-72 кг: Абдулла Алиев
-82 кг: Самандар Бобоназаров
Кумуш медал:
-60 кг: Меҳрож Баҳромов
Бронза медал:
-67 кг: Оғабек Муқимов
Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.
Комментарии