Осиё чемпионлар лигаси. Шарқий минтақада плей-офф баҳслари августда бўлиб ўтади

TIGGO 2 PRO

Осиё чемпионлар лигаси плей-офф баҳслари август ойида бўлиб ўтади. Бу ҳақда ОФК расмий сайти хабар берди. 

Маълум қилинишича, плей-офф ўйинлари марказлашган ҳолда ўтказилади ва унга Япония мезбонлик қилади. Нимчорак финал ўйинлари 18 ва 19 август кунлари, чорак финал 22 августда ва ярим финал 25 августда бўлиб ўтиши режалаштирилган. 

Эслатиб ўтамиз, ғарбий минтақада плей-офф ўйинлари 3-дан 10 февралга қадар бўлиб ўтиши кўзда тутилган. Мусобақанинг финали икки беллашувдан иборат бўлиб, 19 ва 26 февраль кунлари ўтказилади.

 

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию