Отабек Нарзуллаев: "Қийин ғалаба бўлди"

  • 2 ноября, 23:53
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Суперлиганинг 27-турида “Машъал” “Қўқон-1912”ни 1:0 ҳисобида енгди. Учрашувдан сўнг муборакликлар бош мураббийи Отабек Нарзуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

Tecno

- Бу ўйиндаги ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди. Кўп мағлубиятларимиз юз бераётганди. Шуни орқасидан кейин ғалабага эришдик. Барибир қачондир ғалаба қозонишимиз керак эди. Жамоамиз билан шу нарсани кутаётгандик. Ҳаммани табриклайман. Қийин ғалаба бўлди. Осонликча қўлга киритмадик. Охирида вазиятлардан фойдалана олмадик. Мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди. Жуда қийин ва асабий учрашув бўлди.

- Жамоа сафида жароҳат туфайли учта мажбурий ўзгариш бўлди. Уларнинг ҳолати қандай?

- Уларнинг ҳолатини кўриб чиқишимиз керак, ҳозир билмайман. Жавоҳир Абдуалимовни ҳолатини яхши эмас дейишяпти. Билмадим, бу нима билан боғлиқ? Дмитрий Яшин оёғида бироз оғриқ сезгани учун алмаштирдик. Анвар Муродовни тўқнашувдан кейин мажбуран ўзгартирдик. Бу тактикамизни бузиб юборди. Натижада биз қийналдик.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию