Ўзбекистон - ампутантлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида совриндорга айланди

Ампутантлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида учинчи ўрин учун беллашув бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Гаити устидан 4:2 ҳисобида зафар қучди. Қудрат Худойқулов илк голимизга муаллифлик қилган бўлса, Азиз Абдураҳмонов ҳет-трикни расмийлаштирди.

Шу тариқа, Рустам Меҳмонов шогирдлари мундиалнинг бронза медалларини қўлга киритди. Чемпион номи Туркия ҳамда Ангола жамоалари ўртасидаги баҳсдан сўнг аниқланади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию