Ўзбекистон 29 та медал билан 1-ўринни эгаллади!

  • 5 июля, 11:44
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Дзюдо
CHERY AUTO

Қозоғистоннинг Олмота шаҳри мезбонлигида ўтаётган дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубоги ўз якунига етди.  

Tecno

Икки кун давомида 3 қитъанинг 9 давлатидан келган 500 нафарга яқин дзюдочи жами 16 та (8 та қизлар, 8 та ўсмирлар) вазн тоифасида медаллар учун баҳс олиб борди.  

Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси 8 та олтин, 10 та кумуш, 11 та бронза, жами 29 та медал билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Қозоғистон терма жамоаси 5 та олтин, 4 та кумуш, 12 та бронза медали билан иккинчи поғонадан жой олган бўлса, кучли учликка мўғулистонлик дзюдочилар 2 та олтин медал билан якун ясашди.

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию