Ўзбекистон бокс марказига айланмоқда!

  • 13 октября, 21:18
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс
CHERY AUTO

Бокс терма жамоамиз Тошкент шаҳрида қўшма ўқув-машғулот йиғинига киришди.

Tecno

12-27 октябрь кунлари Тошкент шаҳри жамоамизнинг навбатдаги машғулотларига мезбонлик қилади. Аҳамиятлиси ушбу йиғинга Жазоир, Туркманистон, Фаластин, Озарбайжон, Япония, Марокаш, Греция, Польша боксчилари ва Россиянинг икки таркиб спортчилари жалб этилган.

Йиғин Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактаби ва Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази залида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию