Ўзбекистон чемпионатида стадионларга мухлисларнинг ташриф буюришига рухсат берилди?! (Фото)

  • 26 сентября, 2020, 19:12
  • Bekzod Isayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Бугун Coca Cola Суперлигаси 17-туридан ўрин олган учрашувлар давом эттирилмоқда. Айни пайтда "Навбаҳор" Наманганда "Насаф" билан куч синашяпти.

Tecno

Беллашувни кузатиш учун маҳаллий ишқибозлар стадионга киритилди. Томошабинлар кам сонли ва карантин қоидаларига риоя қилиб, масофа сақлаётганини кўришимиз мумкин.

"Навбаҳор" бугун "Насаф"га қарши махсус футболкада майдонга тушди (Фото)

photo_2020-09-26_15-47-12

photo_2020-09-26_16-08-47

Бугун ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида футбол мухлисларининг стадионларга қайтиши ҳозирги ҳолатда мантиқли бўлиши ҳақида ёзганди. Унинг фикрига кўра, кинотеатрлар ва масжидлар фаолияти қайта тикланди, кафе ва ресторанлар ишлаётгани боис томошабинларнинг стадионга ташриф буюриши тўғри. Бунда, албатта, чипталар рухсат берилган миқдорда чиқарилиши, мухлисларнинг стадионга эркин кириб-чиқиши учун шароит яратилиши, ижтимоий масофа талаблари даражасидан келиб чиқиб тартибга солиниши кераклиги айтилганди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию