Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугундан машғулотларга киришади

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, "оқ бўрилар" июнь ойида учта ўртоқлик ўйини ўтказишади ва ушбу учрашувлар учун тайёргарликни бугундан бошлайди.

Tecno

ЎФА матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Эктор Купер бошчилигидаги миллий терма жамоамизнинг бугунги машғулоти соат 22:00 да пойтахтимиздаги "Жар" стадионида бўлиб ўтади. Машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ бўлади.

Маълумот учун, миллий терма жамоамиз 2 июнь куни Туркия термасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушишади. Орадан беш кун ўтиб эса Тошкентда КХДР меҳмон бўлса, 11 июнда Сурия билан ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию
&
Uznamcity
28/05/2019 19:24
Oston Orunovga omad Namangan va Navabhor yuzini erga qaratib quymagin ukam.Allohni uzi qollasin seni yorib tashagin Turklarni varatasini