Ўзбекистон Суперлигасини ёритиш учун журналистлар стадионларга қўйиладими?

CHERY AUTO

Хабарингиз бор, 13 июнь санасидан коронавирус пандемияси боис тўхтаб қолган Суперлига ўйинлари давом эттирилади. Ушбу учрашувларни ёритиш истагида бўлган ОАВ ходимларига беллашувни стадиондан  туриб фаолият олиб боришларига рухсат берилди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.

Tecno

Фақатгина, Республика махсус комиссияси талабларига кўра, журналист ва фотомухбирлар сони чекланади. Шу боис, ЎзПФЛ аккредитациясига эга ОАВ вакилларидан ўзлари боришни режалаштирган беллашувлар олдидан мезбон жамоани огоҳлантириши талаб этилади ва шу асосда шакллантирилган рўйхат орқали учрашувларга киритилади.

ОАВ ходимларидан ўйин бошланишидан 30 дақиқа олдин стадионга келиши ва санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда фаолият олиб боришлари керак.

Учрашувдан кейинги матбуот анжумани ўтказилиши билан боғлиқ жараёнларга комиссар ва мезбон жамоа жавобгар саналади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию