Ўзбекистон U-23 терма жамоаси “Насаф”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

CHERY AUTO

2018 йилнинг январ ойида Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бугун Қаршида “Насаф” клуби билан назорат учрашувини ўтказди.

Tecno

Мазкур ўйинда Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоамиз қаршиликлардан 3:0 ҳисобида устун келишди. Даставвал 6-дақиқада Андрей Сидоров учрашувда ҳисобни очди.

58-дақиқада эса Бобир Абдихолиқов ўз номини таблога ёздириб қўйди. Учрашув сўнггида эса Достонбек Ҳамдамов ҳисобнинг йирик кўриниш олишига сабабчи бўлган голни киритди.

“Мазкур назорат ўйинлари орқали Ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Осиё чемпионатидан олдин янги тактик услулларни синовдан ўтказиб, таркибдаги барча футболчиларнинг жисмоний ҳолатини яна бир бор кўздан кечириб олмоқда”, – дейилади ЎФФ расмий сайтида.

Қайд этиш жоиз, эртага "Насаф" жамоасига қарши иккинчи назорат учрашуви ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

Фото: ЎФФ.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию