Ўзбекистонлик маршаллар биринчи бор Баҳрайн Гран-присида

BEPUL PROPAN

2025-йил 11–13 апрел кунлари Саҳир автотрекида Формула-1 Жаҳон чемпионатининг тўртинчи босқичи — Баҳрайн Гран-приси бўлиб ўтди. Бу мусобақа Ўзбекистон Миллий Автомобил ва Мотоцикл Федерацияси (НАФКУ) учун тарихий воқеага айланди: илк бор юртдош маршалларимиз ушбу трекда ўз фаолиятини амалга оширишди.

Ушбу йирик халқаро мусобақада иштирок этиш нафақат катта тажриба, балки халқаро даражадаги иш услубларини ўрганиш учун ҳам ажойиб имконият бўлди. Дунёнинг турли бурчакларидан келган мутахассислар билан елкама-елка туриб ишлаш, бизнинг маршалларимизнинг юқори салоҳияти ва тайёргарлигини яна бир бор исботлади.

НАФКУ ўз маршаллар жамоаси иштирок этувчи мамлакатлар географиясини кенгайтиришда давом этмоқда ва Ўзбекистонни халқаро автоспорт майдонида фахр билан намоён этмоқда.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию