Ўзбекистонлик шахматчилар "Ganja Open-2025"да!
Жорий йилнинг 10–17 ноябр кунлари Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрида шахмат бўйича нуфузли "Ganja Open-2025" халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.
Мусобақада дунёнинг 12 мамлакатидан 302 нафар шахматчи иштирок этмоқда. Ўзбекистон номидан эса 2 нафар шахматчи қатнашмоқда.
Маълумот учун, турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 41 200 манатни ташкил этади. Шундан “А” гуруҳи учун — 31 450 манат, “Б” гуруҳи учун — 6 710 манат, рапид ва блитс йўналишларига эса 1 520 манат ажратилган.
4-турдан сўнг ўзбекистонлик шахматчиларнинг натижалари қуйидагича:
Суяров Муҳаммадзоҳид: 3,5 очко, 4-ўрин (рейтинги 2487, халқаро спорт устаси)
Матякубов Миразиз: 2 очко, 33-ўрин (рейтинги 2095, ФИДЕ спорт усталигига номзод)



Комментарии