Ўзбекистонлик Шодиёр Мелиқўзиев кейинги жангда қозоғистонлик боксчидан реванш олмоқчи

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

-48 кг вазн тоифасидаги Шодиёр Мелиқўзиев непаллик Рабин Тапа билан куч синашди. Жангда ҳамюртимиз 5:0 ҳисобида рақибидан устун келди. Ушбу муваффақиятдан сўнг Мелиқўзиев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

shodiyor-21

- Жанг жуда чиройли бўлди. Мухлислариннг қўллаб-қувватлашини эшитиб маза қилдим. Жанг давомида бу менга куч-қувват берди.

Томошабинлар олдида иложи борича чиройли жанг қилишга ҳаракат қилдим. Рингга тушишдан олдин ўзимга бўлган ишонч юқори эди. Ўз юртимиздаги мусобақада ютмасликнинг иложи йўқ. Ҳаммага катта раҳмат. Рингга чиқишимдан олдин мураббийларим анча мотивация беришди.

shodiyor

Кейинги жангим қозоғистонлик боксчига қарши бўлади. У билан олдин ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати финалидан тўқнаш келганмиз. Шунда очколар ҳисобига мағлубиятга учрагандим. Иншааллоҳ юртимиздаги чемпионатда уни ютаман, деб умид қиламан, - деди Шодиёр Мелиқўзиев.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию