Ўзил фаолиятини Суперлигада давом эттириши мумкин

  • 20 декабря, 2019, 12:00
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Лондоннинг “Арсенал” клуби ярим ҳимоячиси Месут Ўзил яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида жамоасини ўзгартиришга жуда яқин турибди.

Tecno

Fotomac нашри тарқатган хабарга кўра 31 ёшли германиялик футболчи фаолиятини “Фенербахче”да давом эттириши кутилмоқда. Аниқроғи, истанбулликлар Ўзилни мавсум якунига қадар ижарага олишмоқчи.

“Фенербахче” спорт директори ушбу масала юзасидан айни дамда Лондонда бўлиб турибди. Томонлар келишувга эришишса, трансфер жорий ҳафтанинг ўзида амалга оширилиши ҳам мумкин.

Маълумот учун, Ўзил жорий мавсум АПЛда жами 8 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилишга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию