Палмер махсус оёқ кийим билан "Челси машғулотларига қайтди
"Челси" ярим ҳимоячиси Коул Палмер оёқ бармоғидаги жароҳатдан кейин машғулотларга қайтди.
Маълумотларга кўра, Палмер ўтган ҳафта уйида бармоғини уриб олган ва унда кичик синиқ аниқланган. Футболчининг тезроқ тикланиши учун клуб унга махсус оёқ кийим (буци) тайёрлатган.
Бугун "Sky Sports News" нашрининг хабар қилишича, Палмер "Челси"нинг умумий гуруҳ машғулотларининг бир қисмини тўлиқ бажарган.
25 ноябрь, сешанба куни "аристократлар" Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-турида "Барселона"га қарши ўйнайди. 30 ноябр куни эса лондонликлар АПЛда "Арсенал"га қарши баҳс олиб боради.



Комментарии