Парти: Мен бундай ишга қўл урмайман

  • 17 сентября, 20:26
  • Karim Xudayqulov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Арсенал" собиқ футболчиси Томас Парти зўрлаш бўйича айблов асоссиз эканини таъкидлади.

Tecno

Ҳозирда Испаниянинг "Вильярреал" клубида тўп тепаётган Парти зўрлашда айбдор эканини  тан олмади. Бу ҳақида Британиянинг BBC нашри хабар бермоқда.  Илгари Қироллик прокуратураси ганалик футболчига 5 та зўрлаш бўйича айблов қўйган эди. Мазкур айбловлар 2021 йилдан 2022 йилгача бўлган даврда содир бўлганлиги ҳақида ариза берган 3 аёлга тегишли хисобланади.  Август ойи бошида футболчи ўзига қўйилган айбловлар асоссиз эканлигини айтганди. 

Маълумот учун, Томас Парти ушбу айбловлар қўйилган вақтда Лондоннинг "Арсенал" клуби футболчиси саналарди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию