
"Пахтакор" - "Локомотив" учрашувига оид қизиқарли маълумотлар
Суперлига-2019ни "Пахтакор" жамоаси уйда Тошкент дербиси билан бошлайди. Биринчи турда "шерлар" "Локомотив"га қарши майдонга тушишади. Ушбу жамоалар ўртасидаги тўқнашувлар охирги йиллларда чемпионатимиздаги энг кескин ўйинларга айланиб улгурди.
Мавсумни Чемпионлар Лигасида 4 учрашув билан бошлаган Шота Арвеладзе шогирдлари энди Суперлигада ҳам муваффақиятли юриш учун бор кучларини беришга тайёр ҳолатда туришибди. "Пахтакор" матбуот хизмати ушбу ўйинга оиди маълумотларни тақдим этди.
Чемпионатлар доирасида клублар 30 бор тўқнаш келишган. "Шерлар" 17 беллашувда зафар қучишган, 6 ўйинда "Локомотив" ғолиб чиққан. 7 учрашувда қайд этилган. “Пахтакор” 62 гол уриб, дарвозасидан 30 тўп олиб чиққан.
Ўз майдонидаги ўйинларда “Пахтакор” 9 ғалаба, 3 дуранг ва 3 мағлубиятни қайд этган.
2006 йил “Пахтакор” ўз майдонидаги учрашувда 7:1 ҳисобида зафар қучган. Бу ўзаро ўйинлар тарихидаги энг йирик натижа саналади.
Дисквалификация сабабли Марат Бикмаев беллашувни ўтказиб юборади.
"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасидаги учрашув 16 март, шанба куни "Пахтакор" стадионида соат 18:00да бошланади.
Комментарии