
"Пахтакор" футболчиси билан келишувни узайтирди
Тажрибали посбон Элдор Суюнов кейинги тақдири борасида бир қарорга келди. У "Пахтакор"даги фаолиятини давом эттирадиган бўлди. Бу хусусида клуб матбуот хизмати шундай хабар қилади:
"Пахтакор" дарвозабони жамоамиз сафидаги фаолиятини давом эттиради.
Клуб ва дарвозабон ўртасидаги янги келишувга эришилди. Унга кўра, Суюнов 2024 йил охиригача "Пахтакор" сафида қоладиган бўлди.
Ҳозирга қадар у расмий ўйинларда "Шерлар" учун 104 учрашувда майдонга тушган. Жамоамиз таркибида Элдор тўрт карра Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритиб, икки мартадан Ўзбекистон Кубоги ва Суперкубоги, бир бор Лига Кубогида зафар қучган".
Комментарии