
Пэдди Пимблетт: "Илия Топурияни қандай мағлуб этишни биламан"
Англиялик UFC жангчиси Пэдди Пимблетт промоушен юлдузларидан бири Илия Топурия билан эҳтимолий баҳс ҳақида гапирди.
“Агар Илия Оливейра устидан ғалаба қозониб, мен билан жанг қилмоқчи эканини айтса, UFC буни ташкиллаштиради. Ўзимга келсак, мен Топурияни мағлуб этиш йўлини биламан. Эътибор берсангиз, ҳеч ким унинг заиф томонларидан фойдаланмаяпти, ҳамма у билан "стойка" да жанг ўтказишга ҳаракат қилмоқда" - деди Пимблетт.
Эслатиб ўтамиз, Илия Топурия ва Чарльз Оливейра қарама-қаршилиги 29 июнь куни "UFC 317" турнирида бўлиб ўтади.
Комментарии