
Педри: "Реал"ни кетма-кет 4 мартта ютиш ҳақиқий фахр"
"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри ўтган мавсумда "Реал Мадрид" устидан қозонилган ғалабалар ҳақида гапирди.
- Ўтган мавсумда "Реал"га қарши тўртта класикода ҳам ғалаба қозондингиз. Ёқимлими?
- Агар бир ёрқин хотирани айтишим керак бўлса, бу Испания кубоги финалида урган голим. Бу ўзига хос лаҳза, чунки менинг оилам трибуналардан бу голни томоша қилишган. "Реал"ни ютиш қийин бўлган даврдан кейин кетма-кет тўртта ғалабага эришиш - бу ҳақиқий фахр.
Биз бунга одамларга ёқадиган футбол ўйнаб, майдонда маза қилиб эришдик. Класиколар, айниқса, мухлислар учун катта аҳамиятга эга.
Мухлислар биз "Реал" устидан ғалаба қозонганимизни жуда яхши кўришади ва улар эртаси куни "Мадрид" мухлисларини масхара қилишни яхши кўришларини биламиз! - деди "Барселона" ярим ҳимоячиси Педри.
Комментарии