Педрининг иштаҳаси карнай

  • 21 июля, 2022, 11:43
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Барселона" ярим ҳимоячиси Педри мавсум олди фикрлари билан ўртоқлашди. Кеча “кўк-анорранглилар” АҚШдаги турне доирасида “Интер Майами”га қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди ва йирик 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Tecno

“Янги трансферлар ўйинимизни янада қизиқарли қилади. Мен янги мавсумни иштиёқ билан кутмоқдаман. Ўйлайманки, янги футболчилар тезда жамоага мослашиб кетади ва совринлар учун асосий давъогарлар қаторида бўламиз”, - дея Педрининг сўзларини келтиради “Marca”.

Педри ўтган мавсум каталонияликларнинг барча турнирлар доирасидаги 21 ўйинида майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 та гол урди ва битта голли узатмани ёздириб қўйган. Ярим ҳимоячининг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию