
Пике "Барселона" вице-сардори бўлади
“Барселона” клуби ҳимоячиси Херард Пике яқинда Хитой клубига кўчиб ўтган Хавьер Маскеранонинг ўрнига жамоанинг вице-сардори бўлади.
Каталониялик футболчилар ўртасида бу масала юзасидан ҳали овоз беришмади, лекин Пике бу борада асосий номзод сифатида кўрсатилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона”нинг айни дамдаги сардори Андреас Иньеста ҳисобланади.
Комментарии