
Плей-офф ўйинидан олдин превью: "Қўқон-1912" - "Металлург"
4 декбарь куни плей-офф доирасида "Металлург" сафарда про лига вакили "Қўқон-1912"га қарши муҳим учрашувда майдонга тушади.
Мазкур жамоалар кучлилар сафида 26 марта тўқнаш келган. Учрашувларнинг 12 тасида бекободликлар, 11 тасида қўқонликларнинг қўли билан келган. 3 та ўйин эса дуранг натижа қайд этилган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 36:34, пойтахт вилояти вакиллари фойдасига. Ўзаро ўйинларда “Металлург” 39, “Қўқон 1912” 36 очко жамғарган.
Қўқонда ўтказилган баҳсларда катта устунлик мезбонлар томонида. “Металлург” жамоаси сафарда ушбу рақибини 3 марта мағлубиятга учратган. 1 та ўйинда дуранг қайд этган, 9 та учрашувда имкониятни бой берган. Тўплар нисбати – 25:11.
Қўқонда ўтган сўнгги бешта учрашув:
31.03.2022 «Қўқон 1912» - «Металлург» - 1:0
15.04.2021 «Қўқон 1912» - «Металлург» - 0:1
16.03.2020 «Қўқон 1912» - «Металлург» - 0:2
30.09.2019 «Қўқон 1912» - «Металлург» - 2:3
13.07.2018 «Қўқон 1912» - «Металлург» - 2:1
Комментарии