Погбанинг кўнглини пул билан олишмоқчи

  • 16 августа, 2021, 17:17
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖ раҳбарияти келаси ёзда Поль Погбани ўз сафига қўшиб олмоқчи. Франциялик ярим ҳимоячи “Манчестер Юнайтед” билан шартномасини узайтирмасликка ва мавсум охирида эркин агент сифатида Манчестердан кетишга қарор қилди.

Tecno

Аслида Поль Погба келаси ёзда “Реал”га ўтиши кутилаётган эди. Бироқ Париж клуби катта маош ваъда қилиш орқали унинг йўлини Францияга буриб юбориши мумкин.

ПСЖ  28 ёшли ярим ҳимоячига ҳозирдан ҳафтасига 600 минг евро маош ваъда қилмоқда. Агар Погба шунга кўрса, йилига 31 миллион еврога яқин пул топади.

Поль Погба янги мавсумнинг илк учрашувида жамоадошларига тўртта голли пас ошириб, жамоасининг рекордини янгилади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию