
Превью. "Андижон" - ОКМК
Бугун “Андижон” жамоаси ўз майдонида Олмалиқнинг ОКМК клубини қабул қилади.
Ўзаро статистика шуни кўрсатмоқдаки, жамоалар миллий чемпионатимиз тарихи мобайнида ўзаро 27 маротаба куч синашишган. “Андижон”нинг ҳисобида 4, ОКМКда эса 18 ғалаба бор. Яна 5 та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 33\55 ОКМК фойдасига.
Биринчи даврада Олмалиқда ўтказилган учрашувда ОКМК 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган. “Андижон” ўз майдонида ушбу рақибини сўнгги бор 2011 йилги мавсумда мағлубиятга учратган, ўшанда 1:0 ҳисоби кузатилган.
Эслатиб ўтамиз, “Андижон” - ОКМК беллашуви бугун соат 19:00 да бошланади.
Комментарии