
Превью. "Андижон" - "Қўқон-1912"
Бугун “Бобур арена”да “Андижон” водий дербиси доирасида “Қўқон-1912” жамоасини қабул қилади.
Иккала жамоанинг биринчи даврада Қўқондаги учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилган.
Иштирокчилар чемпионат мобайнида 29 маротаба беллашишган бўлиб, “Андижон”да 9, “Қўқон-1912” ҳисобида 11 та ғалаба бор. Яна 9 та ўйиндан кучлар тенг келган. Тўплар нисбати 46\42 “Андижон” фойдасига.
Эслатиб ўтамиз, "Андижон" – “Қўқон-1912” ўртасидаги ўйин 19:00 да бошланади.
Комментарии