Превью. "Қизилқум" - "Андижон"
“Андижон” жамоасини эртага Навоийда “Қизилқум”га қарши ўйин кутиб турибди.
Биринчи даврада “Бобур арена”да бўлиб ўтган беллашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган.
Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлар статистикасига келсак, 41 та ўйин ўтказилган. “Қизилқум”да 18, “Андижон”да 14 ғалаба бор. 9 учрашувда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 63:53 навоийликлар фойдасига.
“Андижон” чемпионатда сўнгги бор “Қизилқум” майдонида 2012 йили ғалаба қозонган. Ўшанда 1:2 натижаси қайд этилган. Бу ҳозирча “Андижон”нинг сафардаги ягона ғалабаси бўлиб турибди. Лекин ўтган йили Кубок доирасида “Андижон” Қаршида “Қизилқум” дарвозасига жавобсиз учта гол урган. Шунингдек, чемпионат доирасидаги баҳсда жанговар - 3:3 ҳисоби қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, “Қизилқум” - “Андижон” қарама-қаршилиги 9 ноябрь куни соат 15:00 да бошланади.



Комментарии